Иброҳимович "Лос-Анжелес Гэлакси" билан шартнома борасида келишувга эришди

 

 

"Манчестер Бнайтед" ҳужумчиси Златан Иброҳимович келаси мавсумни "Лос-Анжелес Гэлакси" сафида бошлашга яқин турибди.

Швециялик ҳужумчи манчестерликлар билан шартномани узайтирмасдан, АҚШ чемпионатига кўчиб ўтишга қарор қилгани ҳақида ахборот тарқатилмоқда. Унинг янги жамоадаги маоши ҳафтасига 300 минг евро бўлиши кутилмоқда.

35 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда "Манчестер Юнайтед" таркибида 41 та учрашув ўтказиб, 26 та гол урди ва тўққизта голли пас узатди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!