Иброҳимович “МЮ”дан кетса энг катта маош оладиган футболчига айланади

 

Ўтган йили ёзда “Манчестер Юнайтед” таркибига қўшилган Златан Иброҳимович Англия премьер-лигаси ва Европа Лигасидаги ўйинлари орқали ҳамон ҳар қандай рақобатга бардош бериши ҳамда жамоага катта фойда келтира олишини исботлаб қўйди.

Гарчи Жозе Моуриньо швед ҳужумчисини бир йил ўйнатишни мўлжаллаган бўлса-да, “Манчестер Юнайтед” Златанни ўз сафида олиб қолмоқчи.

Иброҳимович “МЮ”даги фаолиятини якунласа, АҚШга кетиши мумкинлигини айтганди. “Лос-Анжелес Гэлакси” клуби ёзда Златан Иброҳимовични МЛС тарихида энг катта маош оладиган футболчига айлантирмоқчи.

Айни пайтда МЛСда энг катта маош оладиган футболчи бразилиялик Кака ҳисобланади. Унинг маоши йилига 7 миллион АҚШ долларини ташкил қилади. 35 ёшли Златан Иброҳимович ундан анча катта маошга лйиқлиги айтилмоқда.

Чунки Златан ҳозирнинг ўзида “Манчестер Юнайтед”дан йилига сал кам 11 миллион фунт олмоқда.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!