Иброҳимович: Мен босимдан қўрқмайман

“Манчестер Юнайтед” тўпурари Златан Иброҳимович Англия премьер-лигасидаги босим унга қийинчилик туғдира олмаслигининг сабабини тушинтириб берди.

- Менга ҳар томондан келаётган босим ўзимга қўйган талаблар олдида ҳеч нима эмас, - деди Златан Иброҳимович. – Мен нафақат расмий учрашувда балки машғулот чоғида ҳам ютқазишни ёмон кўраман. Ўзимга ҳеч бир баҳсда ютқазмаслик талабини қўяман. Менинг талабим олдида бошқа босимлар оддий ҳолатга айланади.

Златан Иброҳимович “Манчестер Юнайтед” таркибида Англия премьер-лигасида 20 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини 14 маротаба ишғол қилди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!