Иброҳимович гол уришга қизиқиб қолди

 

Европа лигаси 1/16 финали дастлабки учрашувида "Сент-Этьен" жамоаси дарвозасига учта гол уриб, "Манчестер Юнайтед" ғалабасини таъминлаган швециялик супертўпурар Златан Иброҳимович жавоб ўйинида ҳам тўп киритишга ваъда берди.

- Ўз мухлисларимиз кўн ўнгида ғалаба қозониш муҳим эди, - деди Златан Иброҳимович. - Доим "Сент-Этьен"га қарши ўйинда рақиб дарвозасини бир неча маротаба ишғол қилиб келганман.Бугун ҳам шундай бўлди. Жавоб ўйинида ҳам бир жуфт гол уриш ниятим бор.

Златан Иброҳимович "Манчестер Юнайтед"га келгунига қадар ПСЖ таркибида тўп сурган ва Франция чемпионати доирасида бир неча маротаба "Сен-Этьен"га қарши майдонга тушиб, рақиб дарвозасини мунтазам ишғол қилган.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!