Иброҳимовични супертўпурар қилиб ким тарбиялаган?

 

Швециялик машҳур тўпурар Златан Иброҳимович футболчилик фаолияти давомида кўплаб мураббийлар остида тўп сурган. Ҳозирги пайтда супертўпурар "Манчестер Юнайтед"да Жозе Моуриньо билан бирга ишлаётганига қарамай, ўзининг муваффақиятларида бошқа мураббийнинг хизматлари катта эканини тан олди.

Маълум бўлишича, мураббийлардан бири Златан Иброҳимовични ҳар куни голландиялик ҳужумчи Марко Ван Бастеннинг ўйини туширилган видеони кўришга мажбурлаган экан. Бу йўл оқали Иброҳимович ҳужумчи учун зарур бўлган кўникмаларни ўзлаштирган.

Бу мураббий Фабио Капелло бўлиб чиқди.

- Менинг ўйинимни ўзгартирган шахс - Фабио Капеллодир, - деган Златан Иброҳимович мураббий билан тушган суратини тарқатди.

Златан Иброҳимович айни пайтда "Манчестер Юнайтед"нинг асосий тўпурари ҳисобланади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!