Иброҳимовичнинг асл юзи очилди ёхуд швед ҳужумчиси кўп ёшларни "синдиргани" фош бўлди

14 март,2017, 10:00 1013

Иброҳимовичнинг асл юзи очилди ёхуд швед ҳужумчиси кўп ёшларни

 

"Манчестер Юнайтед"нинг суперҳужумчиси Златан Иброҳимовични айни пайтда жамоа манфаати учун хизмат қиладиган ва ёшларга ўрнак бўлаётган намунали ҳужумчи сифатида биламиз.

Бироқ, Швеция терма жамоаси Златан Иброҳимович билан бирга тўп сурган Андерс Свенссон аслида жамоадоши кўплаб ёш футболчиларни "синдириб" қўйганини ошкор қилди.

- Иброҳимович бағрикенг инсон эканини кўришимиз мумкин, - дейди Андерс Свенссон. - Лекин у бир сонияда айнийди. Айниқса ёш жамоадошларига нисбатан ўзини аҳмоқдай тутади. Одам ҳайрон қолади. Аслида Златан ёшларни "синдириб" уларнинг қайта оёққа тура олишини кўрмоқчи бўлади.

Свенссоннинг айтишича, у билан Златан ўртасида муаммо бўлмаган. Иброҳимович тажрибали футболчиларга алоҳида ҳурмат билан муносабат қилган.

SPORTS.uz