Игорь Сергеев легионерга айланмоқда (Фото)

"Пахтакор" клуби ҳужумчиси Игорь Сергеев фаолиятини БААда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда араб нашрлари хабар бермоқда.

Манбаларда ёзилишича, Игорь Сергеев шу кунларда “Пахтакор” раҳбарлари билан учрашиб, ўз келажаги борасида гаплашиб олади. Қолаверса, ҳужумчи қишки трансферлар мавсумида жамоани ўзгартириши мумкинлиги борасида ҳам келишиб олади.

Маълумот ўрнида, Игорь Сергеевга БАА про-лигаси клуби ҳисобланган Абу Дабининг "Ал Дафра"си қизиқиш билдирмоқда. Агар томонлар келишувга эришса, Сергеев фаолиятини БААда давом эттиради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!