Игорь Сергеевнинг жамоаси сўнгги ўринга тушиб қолди

Бугун БАА Про лигасида 12-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Ҳамюртимиз Игорь Сергеев фаолият олиб борадиган “Ал-Дафра” клуби ўз майдонида “Эмирейтс” клубини қабул қилди.

Ушбу ўйинда меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Сергэв учрашувни асосий таркибда бошлади ва 90 дақиқа ўйнади.

Бу мағлубиятдан сўнг, “Ал-Дафра”нинг очколари сони 8 талигича қолди ва 12 жамоа орасида энг сўнгги ўринни эгаллаб турибди.

БАА Про-лигаси. 12-тур

“Ал-Дафра” – “Эмирейтс” 0:1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!