Игор Тиманюк: "Пахтакор"га бугун осон бўлмаслиги аниқ

31 март,2017, 10:20 479

Игор Тиманюк:

 

Бугун олий лига 4-туридан ўрин олган “Машъал” – “Пахтакор” учрашуви бўлиб ўтади. Мазкур беллашув олдидан мезбонлар футболчиси Игор Тиманюк бўлажак ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бугунги ўйин нафақат биз учун балки жамоамизнинг муҳлислари учун ҳам жуда муҳимдир. Муҳими бизни муҳлисларимиз қўллаб-қувватлаб туришса бўлгани. Айни пайтда жамоамиз билан ушбу баҳсга жуда жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Ҳар холда бугун рақибларимизга осон бўлмаслиги аниқ. Ўйлайманки, «Машъал» сўнги дақиқагача курашни тўхтамайди, - дейди Тиманюк.

Маълумот ўрнида, “Машъал” – “Пахтакор” учрашуви бугун Тошкент вақти билан 16:30да бошланади.