Игуаин: Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш вақти келди

30 май, 12:15 211

Игуаин: Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш вақти келди

Туриннинг “Ювентус” клуби форварди Гонсало  Игуаин яқинлашиб келаётган “Реал”га қарши Чемпионлар лигаси финали олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш вақти келди. Биз бунинг учун кўп меҳнат қилаяпмиз. Умид қиламанки, ғалаба қозонишга кучимиз етади.

Бизни олдинда жуда оғир ўйин кутиб турибди. “Ювентус”  ушбу совринни узоқ йиллардан буён ютишга ҳаракат қилмоқда ва уни ўзи билан олиб кетишига иштиёқи жуда юқори”, - дейди аргентиналик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” ҳамда “Реал” иштирокидаги ЕЧЛ финал баҳси 3 июнь куни Уэльс пойтахти Кардифф шаҳрида бўлиб ўтади.

Буффон ЕЧЛда ғолиб чиққан энг "қария" футболчи бўлиши мумкин>>>

Пьянич: "Реал" билан муросасиз ўйин кутиб турибди >>>