Игуаин: “Ювентус” А Серия чемпиони бўлишига ишонаман

"Ювентус” хужумчиси Гонсало Игуаин А Серияси доирасида “Наполи”га қарши учрашув ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

- Турнирда кетма-кет еттинчи маротаба чемпионликни қўлга киритса, бу “Ювентус” учун ажойиб воқеа бўларди, бу клубнинг яна ғалабага эришишга интилишини кўрсатади. Шуни айтишим мумкинки, мавсумнинг бошида бу каби шижоатимиз йўқлиги жуда ачинарлидир.

“Наполи” устидан қозонилган ғалаба жамоани  Чемпионлар лигасидаги учрашувлардан олдин руҳлантирди. “Олипмпиакос”га қарши учрашувда хатоликлар бўлмаслиги керак, - дейди хужумчи Football Italia нашрига берган интервьюсида  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!