Игуаин: “Ювентус” ва “Барселона”ни бир-бирларини ҳурмат қилади

10 апрель,2017, 14:05 559

Игуаин: “Ювентус” ва “Барселона”ни бир-бирларини ҳурмат қилади

Туриннинг “Ювентус” клуби форварди Гонсало Игуаин яқинлашиб келаётган Чемпионлар лигаси чорак финал босқичидан ўрин олган “Барселона”га қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биз бу ўйинга оптимал ҳолатда тайёргарлик кўришимиз керак. Олдинда бизни жуда ҳам жиддий рақибга қарши ўйин кутиб турибди. “Ювентус” “Барселона”ни ҳурмат қилади, ўз навбатида улар ҳам бизни”, - дейди аргентиналик футболчи Football Italia нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” ва “Ювентус” ўртасидаги дастлабки баҳс эртага Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади.

Игуаин "Наполи"га қарши ўйинда бирор марта тўпга тегмади

А Серия. Игуаиннинг дубли “Ювентус”га ғалаба келтирди

 

 

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.