Иҳтиёр Каримов: Биргина жарима зарбаси ўйин тақдирини ҳал қилди

22 апрель,2017, 20:18 370

Иҳтиёр Каримов: Биргина жарима зарбаси ўйин тақдирини ҳал қилди

Ҳозиргина Намангандаги "Наваҳор" марказий стадионида Олий лиганинг 7-туридан ўрин олган "Наваҳор" ва "Шўртан" жамоалари баҳси якунланди.
Учрашув майдон эгаларининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида "Шўртан" жамоаси  бош мураббийи вазифасини бажарувчи Ихтиёр Каримов иштирок этди ва ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
- Авваламбор бугунги ғалаба билан бутун наманганлик ишқибозларни табриклайман ва бундан кейинги ўйинларда ҳам омад тилайман.
Ўйинга келадиган бўлсак, бугун ҳар иккала жамоа очко учун, натижа учун майдонга тушган эди ва шу боис футболчилар 90 дақиқа ўзаро кескин кураш олиб боришди. Бугун олдимизга максимум ғалаба ва минимум дуранг натижаси қўйилган эди. Бироқ, биргина стандарт вазиятда йўл қўйган хатойимиз якунда қимматга тушди. Нима ҳам дер эдик, бу футбол.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.