Икарди А Серияда зарбалар самарадорлиги бўйича етакчи

 

“Интер” жамоаси ҳужумчиси Мауро Икарди А Серияда зарбалардан самарали фойдаланиш бўйича барчадан яхши кўрсаткич намойиш қилмоқда.

25 ёшли футболчи жорий мавсумда рақиблар дарвозасига 62 та зарба йўллаб, шулардан 22 тасини голга айлантира олди. Унинг самарадорлиги – 35,48% ни ташкил қилмоқда.

Таққослаш учун, “Ювентус” ҳужумчиси Пауло Дибаланинг зарбалар самарадорлиги 25%, Гонсало Игуаинники эса 26,79% ни ташкил қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!