Икарди нима учун Аргентина терма жамоасига чақирилмаганлигини айтди

Миланнинг "Интер" клуби форварди Мауро Икардининг сўзларига кўра унинг Аргентина терма жамоасига чақирилмаганлиги соғлигидаги муаммолар билан боғлиқ.

“Мен Сампаоли билан гаплашдим ва нега терма жамоага чақирилмаганлигимни сўрадим. Жароҳатим сабаб 4та учрашувни ўтказиб юбордим ва менинг терма жамоа сафида эмаслигимга ягона сабаб шу ҳолос”, - дейди Икарди.

Айтиш лозимки, Икардининг ўрнига терма жамоага “Ювентус” ҳужумчиси Гонсало Игуаин чақирилди. Эслатиб ўтамиз, Аргентина ўртоқлик ўйинида Испанияга қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!