Икарди урган учта гол унинг номини тарихга муҳрлади

13 март, 10:35 418

Икарди урган учта гол унинг номини тарихга муҳрлади

 

"Интер" жамоаси ҳужумчиси Маурио Икарди "А" сериянинг "Аталанта"га қарши учрашувида рақиб дарвозасига 26-дақиқа ичида учта гол урди.

Бу "Интер" жамоаси тарихида янги асрдаги энг тезкор "хет-трик" сифатида киритилди.

"Интер" футболчилари сўнги тезкор "хет-трик"ни 70 йил муқаддам қайд этганди. 1947 йилнинг 26 октябрь куни Бенито Лоренци 18 дақиқа ичида учта гол урганди.

SPORTS.uz