Икки адаш финалда беллашади

 

Доха шаҳрида давом этаётган аёллар ўртасидаги "WTA - Qatar Total Open - 2017" халқаро турнирида финалга чиққан теннисчилар номи аниқланди.

Ярим финал учрашувларида бирида иккинчи рақамда сараланган чахиялик Каролина Плишкова словакиялик рақибаси Доминика Цибулкова устидан 6:4, 4:6, 6:3 ҳисобида зафпр қучди.

Иккинчи ярим финал баҳсида Олимпия ўйинлари ғолабаси пуэрто-риколик Моника Пиуг даниялик Каролина Возняцкига ҳеч қандай қаршилик қилолмади - 1:6, 2:6.

Бугун бўладиган финал баҳсида икки адаш - Каролина Возняцки ва Каролина Плишкова бош соврин учун рақобатлашади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!