Икки енгилмас боксчимиз катта жангга йўл олди

  • 4 январь, 2017, 14:30
  • 0
  • Бокс
 
 
Профессионал боксда енгилмай келаётган истеъдодли ёш боксчиларимиз - Қудратилло Абдуқаҳҳоров (8-0-0, КО 5) ва Азизбек Абдуғофуров (3-0-0, КО 3)навбатдаги жангини 7 январь куни Малайзиянинг Жоҳор штатида бўлиб ўтадиган бокс кечаси доирасида ўтказади.
 
Боксчиларимиз бугун тонгда Тошкент халқаро аэропортидан Малайзия сари йўл олди.
 
- Бўлажак жангларга пухта тайёрландик, - деди Қудратилло Абдуқаҳҳоров SPORTS.uz ахборот порталига. - Янги мавсумдаги дастлабки жангларни ғалаба билан якунлашга ҳаракат қиламиз. Олдинда ўта муҳим жанглар ва кучли рақиблар кутиб турибди. Мақсад сари интиламиз.
 
Қудратилло тўққизинчи жангида филиппинлик панчер Ромео Жакосалем (18-13-1, КО 10) билан куч синашади. Бу жанг ўн раунд қилиб белгиланди.
 
Нокаутчи боксчимиз Азизбек Абдуғофуров анчайин тажрибали бўлган индонезиялик Александер Баявага қарши рингга кўтарилади. Бу боксчи профессионал рингда жами 47 та жанг ўтказиб, шулардан 41тасида (14 нокаут) зафар қучган бўлса, 2 мағлубият ва 4 дуранг қайд этган.
 
 
Ушбу хабардан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда SPORTS.uz ахборот порталининг номи аниқ кўрсатилиши ҳамда ҳавола (линк) берилиши шарт!
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!