Икки кун давом этган финалда Пабло Куэвас ғолиб чиқди

 

 

Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида теннис бўйича мукофот жамғармаси 455 565 АҚШ доллари бўлган нуфузли мусобақа финалида Уругвай ва Испания теннисчилари ўзаро куч синашди.

Испаниялик Альберт Рамос ва уругвайлик Пабло Куэвас ўртасидаги ҳал қилувчи учрашув икки кун давом эди. Бунга табиат инжиқликлари сабаб бўлди.

Шунга қарамай, қарийб уч соат давом этган беллашувда Пабло Куэвас 6:7, 6:4, 6:4 ҳисобида зафар қучди ва фаолиятидаги олтинчи совринни қўлга киритди. Пабло Куэвас қаторасига уч йилдан буён Сан-Паулудаги турнир бош совринини ўзиники қилиб келмоқда.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!