Икки мамлакат вакиллари мағлубият нималигини билмай келмоқда

3 май,2017, 08:09 1887

Икки мамлакат вакиллари мағлубият нималигини билмай келмоқда

Мамлакатимиз мезбонлик қилаётган Бокс бўйича Осиё чемпионатига 29 мамлакатдан жами 179 нафар боксчи ташриф буюрди. 3 кун давом этган саралаш босқичидан сўнг 20 мамлакат вакили чемпионатнинг чорак финалига йўл олди.

Тўлиқ таркиб билан иштирок этган Ўзбекистон, Хитой, Ҳиндистон, Қозоғистон, Жанубий Корея ҳамда Сурия терма жамоаларидан фақатгина Ўзбекистон ҳамда қўшни мамлакат вакиллари қозоғистонликлар саралаш жангларида мағлубият нималигини билишмади. Улар чорак финалда ҳам тўлиқ таркиб билан иштирок этишади.

Ҳиндистондан ташриф буюрган 9 нафар боксчи чорак финал йўлланмасини нақд қилган бўлса, ушбу кўрсаткич Хитой терма жамоасида 8 нафарни ташкил этади.

Қуйида Бокс бўйича Осиё чемпионатининг чорак финалда иштирок этадиган мамлакатлар рўйхати қайд этилган.

Ўзбекистон, Қозоғистон: 10 нафар боксчи

Ҳиндистон: 9 нафар боксчи

Хитой: 8 нафар боксчи

Индонезия, Жанубий Корея, Сурия: 5 нафар боксчи

Монголия: 4 нафар боксчи

Япония, Филиппин, Шри Ланка: 3 нафар боксчи

Хитой Тайпейи, Эрон, Малайзия, Покистон, Тожикистон, Туркманистон: 2 нафар боксчи

Бутан, Иордания, Қирғизистон: 1 нафар боксчи

SPORTS.uz Ахборот Портали мухбирлари Бокс бўйича Осиё чемпионатида қайд этилаётган натижаларни тезкорлик билан тақдим этиш мақсадида Ўзбекистон Спорт Мажмуасида иш олиб боришади.

SPORTS.uz Ахборот Порталидан узоқлашманг.