1176 0

Халқаро сузиш федерацияси икки марта жаҳон рекордини ўрнатган россиялик сузувчи Виталий Мельниковнинг допинг-намунасида ўсиш гормони аниқлангани сабабли уни 8 йилга мусобақалардан четлатди.

Ижобий намуна Мельниковдан 2016 йил 29 мартида олинган. Дисквалификация 22 апрелдан бошлаб ҳисобга олинади. Бундай катта муддат спортчи ўз фаолиятида иккинчи марта допинг билан тушаётгани сабабли берилган. Биринчи бундай ҳолат 2013 йилда юз берган.

Мельников 26 ёшда эканлиги ҳисобга олинса, бу дисквалификация унинг профессионал иштирокларига якун деганини англатади.

Воронёжлик спортчи орқада 100 метрга сузиш бўйича Россиянинг энг кучли сузувчиларидан ҳисобланган. Спортчи 7 маротаба Россия чемпиони бўлган, 2013 йилда Универсиадани ютган ва мавсумдаги энг яхши натижани кўрсатган.

Россиялик 25 метрлик сув ҳавзасида комбинациялашган ва аралаш комбинациялашган эстафеталарда икки маротаба жаҳон рекордини ўрнатган. Спортчи аралаш комбинациялашган эстафетадаги рекордига россиялик сузувчи Юлия Ефимова билан бирга эришган. 

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98