Икки нафар боксчимиз “Indian Open” турнири ярим финалига йўл олишди

  • 30 январь, 2018, 17:53
  • 0
  • Бокс

Ҳиндистонда ўтаётган бокс бўйича “Indian Open” халқаро  турнирининг учинчи кунги беллашувларида 8 нафар чарм қўлқоп усталаримиз рингга кўтарилишди. Кундузги жангларда 4 нафар боксчимиз навбатдаги жангларни ўтказишди.

Дастлаб 60 кг вазн тоифасида рингга чиққан Шербек Раҳматуллаев ҳиндистонлик Шива Тапа билан куч синашди. Муросасиз кечган тўқнашув якунида мезбон боксчи ғалабани қўлга киритиб, кейинги босқичга йўл олди.

+91 кг: Лазизбек Муллажонов Сейшел ороллари вакили Агнес Кеди Эванс билан куч синашди. Тенг курашлар остида ўтаётган қарама-қаршиликнинг иккинчи раунддида боксчимиз кутилмаганда кучли зарба ўтказиб юборди ва нокаутга учради.

+91 кг: Ўзининг турнирдаги иккинчи жангини ҳиндистонлик Нарендерга қарши ўтказган Баҳодир Жалолов навбатдаги ғалабасини қўлга киритиб, кейинги босқичга йўл олди.

56 кг: Вакилларимиз орасида кундузги жангларнинг сўнгисида Абдулҳай Шораҳматов рингга кўтарилиб, ҳиндистонлик Мадан Лалга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва ҳақли равишда ярим финал йўлланмасига эга бўлди.

Бугун шунингдек, кечки жангларда яна 4 нафар боксчимиз рингга кўтарилишади.

52 кг: Худойназар Файзов – Мавиа Лалдин (Ҳиндистон)

64 кг: Иқболжон Холдоров – Ашиш (Ҳиндистон)

69 кг: Бобо-усмон Ботуров – Гала Биншу Прасад (Непаль)

75 кг: Исроил Мадримов – Ҳамид Азизи (Афғонистон)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!