Икки профессионал боксчимиз бир кунда жанг ўтказади

  • 7 декабрь, 2017, 09:47
  • 0
  • Бокс
BEPUL PROPAN

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида 12 декабрь куни профессионал боксчилар ўртасида ўтказиладиган мусобақада ҳамюртларимиздан Мирзоҳиджон Абдуллаев ва Шаробиддин Жўрахонов рингга кўтарилади

Мусобақанинг енгил вазн тоифасида иштирок этадиган Шаробиддин Жўрахонов россиялик Владислав Красношеинга қарши беллашади. Оғир вазн тоифасида жанг ўтказиши кутилаётган Мирзоҳиджон Абдуллаевнинг рақиби ҳамон аниқлангани йўқ.

Маълумот учун: 2016 йилнинг июнь ойидан бери профессионал боксда фаолият олиб бораётган 20 ёшли Шаробиддин Жўрахонов шу кунга қадар бешта жангнинг иккитасида ғалаба қозониб, учтасида имкониятни бой бериб қўйган.

Мирзоҳиджон Абдуллаев эса жорий йилнинг апрел ойида илк жанг ўтказган бўлиб, ҳозирда жами иккита жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!