Икки йилдаги илк ғалаба ҳам Мальтага таътимайдиган бўлди

9 июнь, 15:58 282

Икки йилдаги илк ғалаба ҳам Мальтага таътимайдиган бўлди

7 июнь куни Украина терма жамоаси Малта термаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушиб, мағлуб бўлган холда, шарманда бўлишгани ҳақида хабар берган эдик.

ФИФА эса мазкур ўйинни расмий деб тан олмайдиган бўлди. Гап шундаки, ФИФА қоидаларига кўра, ўртоқлик учрашувида ҳар иккала жамоа 6 тадан ўзгаришни амалга оширишлари мумкин. Бу ўйинда эса Украина 10, Мальта эса 9 та ўзгаришни амалга оширган.

Шу сабабли мазкур ўйиндаги натижа, жамоаларнинг ФИФА рейтингидаги ҳолатига таъсир ўтказмайди. Бу ҳақда ФИФА матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Қайд этиш жоиз, Мальта термаси сўнгги бор 2015 йилнинг 8 июн санасида ғалаба қозонишган эди ва ўшанда оролликлар Литва термасини 2:0 ҳисобида мағлуб этишнинг уддасидан чиқишган эди.