Икром Алибоев: Энг олий мақсадим – Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан ЖЧда иштирок этиш

14 сентябрь, 15:27 338

Икром Алибоев: Энг олий мақсадим – Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан ЖЧда иштирок этиш

Тошкентнинг “Локомотив” клуби ярим ҳимоячиси Икром Алибоев “MY5” телеканалига интервью берди. Қуйида сиз “темирйўлчилар” аъзосининг фикр ва мулоҳазалари билан танишишингиз мумкин:

Икром Алибоев неча йилдан бери футбол билан шуғулланасиз?

- 11 йилдан бери.

Ўзбекистонда энг кучли футболчи ким?

- Ҳозирги кунда албатта, Одил Аҳмедов.

Тарихдачи?

- Миржалол Қосимов.

Футболни Йохан Кройф ҳаёт эмас у, ҳаётдан ҳам кўпроғини англатади деганди. Сиз бу фикрга қўшиласизми?

- 100% қўшиламан. Буни футбол ўйнаганлар кўпроқ тушунади. Бутун умр давомиди футбол сиз билан бирга бўлади. Агар футбол ўйнай олмай қолсанги ҳаёт зерикарли бўлиб қолади.

Сиз жиддий жароҳат олганмисиз?

- Жиддий жароҳатлар бўлди.

Ўша пайтда ўйинчи ўзини қандай ҳис қилади?

- Майдондаги жамоадошларин кўриб ўйинга тушгиси келади. Жуда ҳам чидаб бўлмайдиган даражада.

Биласизми, футболда нафақт жисмоний муҳим ҳолат, балки ақл ҳам муҳим рол ўйнайди дейишади. Сиз ақлни ривожлантириш учун китоб мутола қиласизми?

- Китоблар ўқиб тураман. Сўнгги марта мутола қилган китобим “Авғон шамоли”. Ҳозир 8-сериасини ўқимоқдаман. Яна 2 сериа қолди тугашига.

Футболдаги энг олий мақсадингиз нима?

- Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида жаҳон чемпионатида иштирок этиш.