Икром Алибоев ва Элдор Суюнов жароҳати сабаб Туркиядаги йиғинни ўтказиб юборади

 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи иккинчи  даврасига тайёргарлик кўриш мақсадида Туркиянинг Анталия шаҳрида қисқа муддатли ўқув-йиғин машғулотларини бошлагани ҳақида хабар берилганди.

Терма жамоа 12 февралга қадар машғулотлар ўтайди ҳамда Россиянинг “Амкар” (10 февраль)  ва Арманистоннинг “Алашкерт” (11 февраль) клубларига қарши назорат ўйинларида майдонга тушади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Икром Алибоев ва дарвозабон Элдор Суюнов жароҳатлари сабаб мазкур йиғинда иштирок эта олмайдиган бўлди.

“Локомотив” ярим ҳимоячиси клуб машғулотларида жароҳат олган ва “темирйўлчилар”нинг сафида алоҳида шуғулланмоқда. “Насаф” посбони эса бир муддат аввал сафдан чиққанди. Суюнов жароҳати сабаб “Насаф”нинг “Ал-Фатҳ”га қарши (0:1) ОЧЛ–2017 плей-офф учрашувини ўтказиб юборишга мажбур бўлган эди. Тажрибали дарвозабон Тошкентда қолди.

Таъкидлаш жоиз, Икром Алибоев жароҳати сабабли 21–24 январь кунлари терма жамоанинг БААда ўтказилган йиғинида ҳам иштирок эта олмаган эди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!