Ильгиз Танташев ОЧЛ–2017 турнири 2-тур учрашувида ишлайди

 

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Ильгиз Танташев Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 турнири “Е” гуруҳи 2-туридан ўрин олган “Муангтонг Юнайтед” (Таиланд) – “Кашима Антлерс” (Япония) беллашувига бош ҳакам этиб тайинланди.

Танташевга қанотларда Алишер Усмонов ҳамда Тимур Гайнуллин ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифаси ҳиндистонлик Рамасвами Срикришна Коимбаторега юклатилди.

Учрашув комиссари – Муҳаммад Сайфуддин Бин Абу Бакар (Малайзия), ҳакамлар назоратчиси – Муҳаммад Али Бин Ҳамад (Сингапур).

“Муангтонг Юнайтед” ва “Кашима Антлерс” учрашуви 28 февраль куни Таиланд пойтахти Бангкок шаҳридаги Supachasalai National Stadium майдонида бўлиб ўтади. Ўйин маҳаллий вақт билан 19:30 да старт олиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!