Ильгиз Танташев “Сузуки Кубоги” ярим финал учрашувига бош ҳакам этиб тайинланди

 

Ильгиз Танташев бошчилигидани ўзбекистонлик ҳакамлар гуруҳи Мьянма ва Таиланд ўртасидаги “Сузуки Кубоги” ярим финал учрашувини бошқариб боради. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати маълум қилмоқда. 

Учрашувга бош ҳакам этиб тайинланган Ильгиз Танташевга қанотларда Руслан Серазетдинов ва Алишер Усмонов ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифаси Азиз Асимовга юклатилди.

Мазкур учрашув 4 декабрь куни Мьянманинг Янгон шаҳрида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!