Илҳом Мўминжонов: Биринчи даврани кучли бешликда якунламоқчимиз

28 май,2017, 07:00 304

Илҳом Мўминжонов: Биринчи даврани кучли бешликда якунламоқчимиз

 

Олий Лига 12-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Бунёдкор” (1:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “лочинлар” устози иштирок этди.

“Қайд этилган дуранг ўйинга мос бўлди, деб ўйлайман. Бугун иккала жамоа ҳам ғалабани илиб кетиши мумкин эди. Чунки “Бунёдкор”да ҳам, “Навбаҳор”да ҳам голли вазиятлар етарлича бўлди. Ҳар бир мураббий ўйинлардан кейин турнир жадвали ва мусобақа тақвимига кўз югуртиради.

Ҳозирда 6-ўриндамиз. Олдинда яна учта учрашувимиз бор. Агар ушбу ўйинларда керакли очколарни жамғара олсак, ўйлайманки биринчи даврани кучли бешликда якунлаймиз. Бугунги учрашувдан олдин таркибимизда бир нечта йўқотишлар бор эди.

Энди “Нефтчи”га қарши кубок баҳсига тайёрланамиз. Ўзбекистон кубогида ҳам максимал натижани кўзлаганмиз”, - дейди Илҳом Мўминжонов.