Илҳом Мўминжонов: Бугунги ғалаба Жиззахдаги мағлубиятни ювиб юборди

 

Суперлига 7-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Бунёдкор” (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида наманганликлар иштирок этишди.

"Ғалаба қозонганимиздан хурсандан. Жиззахда учралган мағлубият тасодиф эканлигини исботлай олдик. Ўша баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарган бўлсак, бугун қийин вазиятдан уч очкога эга чиқдик. Шогирдларим уч тайм ўйнашга ҳам тайёр эдилар. Кўрсатмаларимизни тўлиқ бажаришгани учун уларга алоҳида раҳмат айтаман. Ўйлайманки, бугунги ғалаба Жиззахдаги мағлубиятни ювиб юборди. Ненад Иньяцнинг тезлиги ёмон эмас.

Ундан асосан иккинчи қаватда кўпроқ фойдаланяпмиз. Унинг маҳорати балад. Мана бугун у ўз маҳоратини исботлай олди ва рақиб дарвозасини ишғол қилди. Ҳар бир учрашувга ва рақибга қараб тактика танлаяпмиз. Аввалги турларда Меҳмонов йўқ эди. Бугун у майдонга тушди ва ғалаба тўпини киритди. Жабборов бугунги услубимизга мос эмасди, ундан кейинги учрашувларда фойдаланамиз, - дейди Илҳом Иброҳимович.

- Бугунги баҳсдаги ғалаба биз учун сув ва ҳаводек зарур эди. Бизни қўллаб-қувватлаб турган Наманган аҳлини ютуқ билан табриклайман, - дейди “Навбаҳор” таркибида учрашувнинг энг яхши футболчиси, деб топилган Азизбек Турғунбоев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!