Илҳом Мўминжонов: Футболчиларим майдонда борини бериб ўйнашди

7 апрель, 19:36 410

Илҳом Мўминжонов: Футболчиларим майдонда борини бериб ўйнашди

Бундан бир неча дақиқалар олдин Наманганда Олий лиганинг 5-туридан ўрин олган “Навбаҳор” ва “Машъал” жамоалари баҳси ўз ниҳоясига етди. Қизиқарли ва кескин курашларга бой кечган учрашувда майдон эгалари кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Ўйиндаги ягона голга “Навбаҳор”нинг 3-рақамли ўйинчиси Ҳасанбой Эргашев муаллифлик қилди.

Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” бош менежери Илҳом Мўминжонов иштирок этди ва ўйин ҳақида ўзининг қисқача фикрларини билдириб ўтди.

- Бугунги ўйинга жиддий тайёргарлик кўрган эдик. “Машъал” жамоасини эса биз уч кун давомида синчиклаб ўрганган эдик. Ўйиндан аввалги йўқотишлар эса мени ҳавотирга солмади. Боиси, жамоамдаги барча футболчилар асосий таркиб футболчилари ҳисобланишади ва уларнинг кўрсатаётган ўйинларидан мамнунман.

Футболчиларимга эса алоҳида раҳмат айтмоқчиман. Улар бугун майдонда борини бериб ўйнашди. Бизни қўллаб-қуватлаб турган мухлисларимизга ҳам ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.