Илҳом Мўминжонов: "Металлург"нинг ўйинини футболчилар билан таҳлил қилган эдик

Олий Лига 21-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Металлург"(2:1) баҳсидан сўнг, наманганликлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов учрашув борасидаги фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда "Навбаҳор" расмий сайти хабар бермоқда.

 

"Муборакда учралган аламли мағлубиятдан кейин “Металлург” жамоасига қарши учрашувда жиддий тарзда тайёргарлик кўргандик. Ўз навбатида рақиб жамоа ўйинини футболчилар биргаликда кўриб чиққандик. Худога шукурки, йигитлар бугун ўзларини ғалабага лойиқ эканликларини илк дақиқаларданоқ намойиш этишди. Бунинг самараси ўлароқ 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритдик. Гарчи “Металлург” жамоасининг сўнгги турларда омади келмаган бўлсада жиддий рақиблар сирасига киради.

Ўз майдонимизда тўп сурганлигимиз сабабли қандай ҳолат бўлишидан қатъий назар ютишимиз керак эди. Якунда мухлисларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлди. Ишқибозларимизга жамоани қўллаб-қувватлаб турганликлари учун раҳмат айтаман. Дарко Станоевич аслида қанот футболчиси саналмайди. Ўнг қанот ҳимоясида Бу жойда Аббос Отахонов ва Жаҳонгир Меҳмоновлар ҳам ўйнай олишади. Ҳозирда улардан Дарко кучлироқ бўлганлиги сабабли унинг хизматларидан айнан ўнг қанот ҳимоясида фойдаланяпмиз. Ўйини бироз ўхшамади ва ҳужумкор ўйин кўрсата олмади. Кейинги ўйинларда янада яхшироқ ҳаракат қилади деб ўйлайман. Аббос Махсталиев айни пайтда оптимал спорт формасида бўлмаганлиги сабабли уни майдонга туширмадим. Машғулотларда яхши ишлаб яна олдинги спорт формасига қайтади деб ўйлайман. Чунки, у кучли футболчилар сирасига киради ва тез орада асосий таркибга қайтади", - деб айтиб ўтди Мўминжонов.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!