Илҳом Мўминжонов: ЎФФдан кечирим сўраймиз

Олий лига 26-туридан ўрин олган "Навбаҳор" ҳамда "Бухоро" жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг, мезбонлар устози Илҳом Мўминжонов учрашув борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда Наманган клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Аламли иккита мағлубиятдан сўнг биз бугун ғалаба қозонмасак бўлмасди. Мухлисларимиз олдида юзимизни ёруғ қилишимиз талаб этиларди. Қолаверса олдимизга қўйилган мақсаддан ортда қолаётганимиз сабабли бугунги муваффақият сув ва хаводек зарур эди. Йигитларга катта рахмат айтмоқчиман. Мухлислар жанговар ўйин гувохига айланишди. Ўз майдонимизда ютқазмаётганимиз бизни хурсанд қилиб турибди. Наманган халқи олдида ижобий натижаларни қайд этишда давом этамиз.

Ойбек Қиличев? Ҳозирда футболчимиз 28 ёшда. Бу унинг айни кучга тўлган даври. Унинг ҳаракатлари нотўғри бўлгани рост. Олдимизда яна тўртта тур қолмоқда. Шундан сўнг УФФнинг янги раҳбариятидан кечирим сўраб, жазони енгиллаштиришни сўраймиз. Қарорни улар чиқаришади. Бугун Ойбек Қиличев ва Ғиёс Комиловнинг майдонда тушмаслиги йўқотиш бўлди ва бу нарса билинди. Раҳбарият 7-8 ўринларни эгаллашни олдимизга вазифа этиб белигалаган. Биз янада юқори поғоналар учун ҳаракат қилмоқдамиз.

Барчаси Аллохдан. Клуб раҳбарияти билан маслахатлашган холда насиб қилса, янаги мавсумга ҳозирги таркибни сақлаб қолмоқчимиз. Энг қувонарлиси ўйинчиларимиз ўйиндан-ўйинга кучайиб боришмоқда. Таркибда рақобат бор. Футболчилар бир-бирларини ўринларини тўлдиришаётганидан хурсандман. Раҳбарият шароитларимизни яратиб берса, кейинги йилда кучлилар қаторида бўлиш учун интиламиз. Олдимизда турган ўйинларда етакчи жамоалар билан ўйин ўтказамиз. Барчаси ўз қўлимизда. Ўзбекистонда "Навбаҳор" ва "Бухоро" мухлислари сингари ишқибозларни топиб бўлмайди", - деди Мўминжонов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!