Илҳом Мўминжонов “Олмалиқ”дан учралган мағлубиятга қандай изоҳ берди?

“Олмалиқ” – “Навбаҳор” учрашувидан сўнг «Навбаҳор» бош мурабийи Илҳом Мўминжонов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.  

- Ўзинглар кўрганларингдек, бугун жанговор ўйин бўлди. Учрашув давомида «Олмалиқ» футболчилари юзага келтирилган вазиятлардан самарали тарзда фойдаланиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Аксинча футболчиларимиз имкониятларни голга айлантира олишмади. Омад бугун бизга кулиб боқмади. Агарда Остон Ўрунов баҳс охирларида гол урганида якуний натижа дуранг бўлиши мумкин эди. Умуман олганда, «Олмалиқ» ҳақли равишда ғалабага эришди. Гарчи мағлубиятга учраган бўлсакда, ҳаёт давом этади. Хато ва камчиликлардан хулоса қилиб, изланишда давом этамиз. Шунингдек, чемпионатнинг сўнгги учрашувига жиддий тарзда ҳозирлик кўрамиз.

Учрашув олдидан таркибда йўқотишлар йўқмиди?

- Айни пайтда икки нафар футболчимиз – Ойбек Қиличев ва Мирзоҳид Ғофуров жамоага ёрдам бера олишмаяпти. Қиличев дисквалификация қилинган бўлса, Ғофуров жароҳат туфайли олдинги ўйинларни ҳам ўтказиб юборишга мажбур бўлганди. Умуман олганда, чемпионат бошида ҳам жамоамизда рақобат кучли эканлиги ҳақида айтиб ўтганман. Шу сабабли ихтиёримизда мавжуд бўлган ўйинчилар юқорида номлари қайд этилган футболчиларни йўқлигини билинтиришмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!