Илҳом Мўминжонов "Оқ-тепа"га қарши ўйинда 2 футболчини кўрикдан ўтказди

Бугун "Оқ-тепа" ўйингоҳида "Навбаҳор" - "Оқ-тепа" жамоалари ўртасидаги назорат ўйини бўлиб ўтди. Беллашувда наманганликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Учрашув биринчи бўлим бошларида Дилшод Шарофитдинов Азизбек Турғунбоевнинг тўп оширишидан кейин бир ҳимоячини алдаб дарвозанинг олис бурчагини нишонга олиб ҳисобни очди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида эса "Оқ-тепа" футболчилари ҳисобни тенглаштиришни уддасидан чиқишди. Иккинчи бўлим бошларида Азамат Алланиёзов "Навбаҳор"нинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Кейинчалик Жаҳонгир Меҳмонов ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўйишга эришди. Айнан шу ҳисоб баҳс якунига қадар ўзгармади.

Мазкур учрашувда "лочинлар" мураббийлари икки нафар янги футболчини кўрикдан ўтказганликларини айтиб ўтиш жоиз. Ўтган мавсумда “Нефтчи” дарвозасини қўриқлаган Абдумавлон Абдужалилов ва мавсум иккинчи ярмида “Обод” сафига қўшилган Иброҳим Абдуллаев шулар жумласидандир. Ушбу футболчилар машғулотлар ва назорат ўйинларида ўзларини кўрсата олишса “Навбаҳор” жамоасига ўтишлари мумкин бўлади.

"Навбаҳор" учрашувни қуйидаги таркибда ўтказди: Абдумавлон Абдужалилов, Мирзоҳид Ғофуров, Жаҳонгир Меҳмонов, Иброҳим Абдуллаев, Авазбек Маматхўжаев, Азизбек Турғунбоев, Остон Ўрунов, Дилшод Шарофиддинов, Зоҳир Пиримов, Аъзам Алиев, Азамат Алланиёзов.

Захирадан майдонга тушганлар: Мирзоҳид Маматханов, Илҳом Бойдедаев, Равшан Хурсанов, Равшан Дўстматов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!