Илҳом Мўминжонов: Шогирдларим билан фаҳрланаман

10 март, 22:00 357

Илҳом Мўминжонов: Шогирдларим билан фаҳрланаман

Олий Лига 2-туридан ўрин олган яна бир учрашувда "Қизилқум" ўз майдонида "Навбаҳор"ни мағлуб этди (2:1). Ушбу учрашувдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Илҳом Мўминжонов иштирок этди ва ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди:

-Бугунги ўйинда биз мағлубиятга лойиқ эмасдик.Йигитлар бугун яхши ўйин намойиш этишди. Лекин омад бизга кулиб боқмади. Ҳисоб 1:1 бўлиб турган вақтда бизда имконият бўлди, аммо фойдалана олмади. Рақиб эса вазиятдан унумли фойдаланди ва ғалабани илиб кетди. 

Таркиб борасида тўхталадиган бўлсам, бу футболчилар билан фаҳрланаман. Умид қиламанки, хали бу таркиб билан ўзимизни кўрсата оламиз, -дейди "Навбаҳор" устози.