Илюмжинов болалар билан суҳбат қургани ҳақида фоторепортаж

Халқаро шахмат федерацияси Президенти Кирсан Николаевич Илюмжинов Марказий Осиё минтақавий саралаш турнирининг тантанали очилиш маросимида иштирок этгач, шу ердаги болалар ва ўсмирлар шахмат мактабига ташриф буюрди. Ҳурматли меҳмонга ҳамроҳ бўлганлар мактаб ҳақида батафсил маълум беришди. Сўнгра Илюмжинов мактабда болалар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Шу ернинг ўзидаёқ болаларнинг бири билан блиц турнирини ҳам ўтказди. 10 минут давом этган мусобақа иккала томоннинг розилиги билан дурангга келишди

Болалар ва ўсмирлар мактабида таҳсил олаётган шахмат ихлосмандлари Халқаро шахмат федерацияси Президенти Кирсан Илюмжинов билан мулоқотда бўлиш бахтига муяссар бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!