Индзаги “Ювентус” устозига айланиши мумкин

15 март, 13:15 269


Мавсум охирида Лондоннинг “Арсенал” клубига кетиши кутилаётган Массимилиано Аллегри ўрнига “Ювентус” янги мураббий излашда давом этмоқда.

Маълум бўлишича, мазкур рўйхатга “Лацио” устози Симоне Индзаги киритилди. У бошчилик қилаётган римликлар Италия чемпионати турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда.

Inzaghi_2

Мазкур рўйхатдан шунингдек, Паулу Соуза (“Фиорентина”), Диего Симеоне (“Атлетико” Мадрид), Лучано Спаллетти (“Рома”) ва Эусебио Ди Франческо (“Сассуоло”) ҳам ўрин олишган.