Иньеста “Барселона” билан келишувни узайтиришга шошилмаяпти

15 май, 13:48 212

Иньеста “Барселона” билан келишувни узайтиришга шошилмаяпти


“Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста жамоа билан шартномасини узайтиришга шошилаётгани йўқ. Унинг каталон клуби билан тузган амалдаги шартномаси 2018 йил ёзида якунига етади.

Мен бу ҳақда умуман ўйлаганим ҳам йўқ. Клуб билан келишувимиз яна бир йил амал қилади. Мен бу ерда бахтлиман. Умид қиламанки, келаси мавсум мен ва жамоам учун муваффақиятли бўлади, – дея Иньестанинг сўзларини келтиради Marca нашри.