Иньеста “Барселона” билан шартномани узайтиргани йўқ

“Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста каталонияликлар билан шартнома узайтириш ҳақида бош қотирмаётганлигини тан олди. Эслатиб ўтамиз, томонларнинг амалдаги келишуви 2018 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Мен ҳали шартномани узайтирганимча йўқ, – дейди Иньеста EL Pais нашрига. – Борган сари ўзимда олдин дуч келмаган ҳиссиётларни сеза бошладим. Аммо буларнинг барчаси нормал ҳолат. Бир қанча сценарийлар олдин ҳаёлимга ҳам келмаган. Мен ҳозир келажагим борасида жиддий ишларни режалаштирмоқдаман. Бу ишларни олдин умуман қилмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!