Иньеста "Барселона"ни тарк этади

5 апрель, 15:42 851

Иньеста

 

"Барселона"нинг тажрибали ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста ҳали клуб билан шартномасини янгилагани йўқ.

Маълумотларга қараганда, тажрибали ярим ҳимоячи келгуси фаолиятини собиқ устози Хосеп Гвардиола қўл остида давом эттириши мумкин. "Манчестер Сити" Иньеста ўз таркибига олиб келишга қаттиқ ишонмоқда.

32 ёшли футболчининг ўзи фаолиятини "Барселона"да якунлашини айтган. Лекин ёзги трансферлар мавсумида вазият ўзгариб кетиши эҳтимолдан холи эмас. Англияликлар унга икки йиллик шартнома таклиф қилмоқчи.

Иньеста жорий мавсумда барча турнирларда 27 та учрашув ўтказиб битта гол урди.

SPORTS.uz