Иньеста: "Реал" ҳақли равишда чемпионликни қўлга киритди

22 май, 11:25 580

Иньеста:

Каталониянинг “Барселона” клуби сардори Андреас Иньеста кеча бўлиб ўтган “Эйбар”га (4:2) қарши баҳсдан сўнг ўзининг якунланган мавсум ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Биз сўнгги етти  баҳсни ғалаба билан якунлаш учун қўлимиздан келган барча ишни қилдик. Аммо, биздан кўра кучлироқ жамоа бор эди ва улар ҳақли равишда чемпионликни қўлга киритишди. Бизга эса барқарорлик етишмади. Биз фарқни фақат 3 очкогача қисқартира олдик ҳолос.

Танаффусда биз “Реал” Малагада ғалаба қозонаётганлигини билган эдик. Аммо, биз ҳам бу учрашувни ғалаба билан якунлашимиз шарт эди (“Барселона” биринчи бўлимдан сўнг “Эйбар”га 0:1 ҳисобида ютқазаётган эди). Бизда ҳали мавсумни соврин билан якунлаш имконияти бор”, - дейди Иньеста.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” 27 май куни Испания кубоги финалида “Алавес”га қарши майдонга тушади.

“Барселона”ни 4 та гол ҳам чемпион қила олмади (Видео)>>>

Роналду чемпион, аммо Месси тўпурар бўлди>>>