Иньеста: "Реал" ва "Ювентус" ҳақли равишда финалга чиқишди

13 май,2017, 15:20 379

Иньеста:

Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Андреас Иньестанинг сўзларига кўра “Реал”ҳам, “Ювентус” ҳам Чемпионлар лигасининг финалига ҳақли равишда йўл олишган.

“Реал” ва “Ювентус” ҳақли равишда финалга чиқишди. Аммо, бу финалда ўзинг иштирок этмасанг, у сен учун аҳамиятсиз бўлиб қоларкан”, - дейди испаниялик футболчи Marca нашрига берган интервьюсида.

Бундан ташқари Иньеста дунёнинг энг кучли футболчиси ким деган саволга Лионеь Месси деб жавоб қайтарган.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” ва “Реал” жамоалари ўртасидаги ЕЧЛ финали 3 июнь куни Уэльс пойтахти Кардифф шаҳрида бўлиб ўтади.