Иньеста “Ювентус”дан қабул қилинган мағлубият аламини “Реал”дан олмоқчи

20 апрель, 22:05 454

Иньеста “Ювентус”дан қабул қилинган мағлубият аламини “Реал”дан олмоқчи


“Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста “Ювентус”га мағлуб бўлиб ЕЧЛни тарк этганидан ҳафсаласи пир бўлганини таъкидлаб, энди бор эътиборни “Реал” билан бўладиган ўйин ҳамда Испания чемпионатига қаратиш кераклигини маълум қилган.

Биз ҳужумларни охирига етказа олмадик. Галдагидек бизга мусобақада жой етмади. Бундан бироз кўнглимиз чўкди, аммо олдинда Испания чемпионатини ютиш имконияти бор. Бунинг учун эса “Реал”ни мағлуб этишимиз керак, – дейди Иньеста.

iniesta

Эслатиб ўтамиз, Ла Лига 33-турида “Реал” – “Барселона” учрашуви бўлиб ўтади. Ўйин 23 апрел куни Тошкент вақти билан 23:45да старт олади.