Иньеста фаолиятини Англия ёки Францияда давом этириши мумкин

Аввалроқ хабар берганимиздек, “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста жамоани тарк этиб Хитой суперлигасида фаолиятини давом этириши мумкин.

As нашрининг хабар беришича, 33 ёшли испанияликга “Манчестер Сити” ҳамда ПСЖ клублари катта қизиқиш билдирмоқда. Маълумотларга кўра, топ жамоаларнинг қизиқиши Андрес қарор қабул қилишини ортга сурмоқда.

Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, футболчининг бошқа бир Европа жамоаси сафини кучайтиришига "каталонияликлар" ҳеч қандай эътироз билдиршмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!