Иньеста машғулотларга қайтди, у "Челси"га қарши ўйинда иштирок этадими?

Испаниянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста машғулотларга қайтди. Бу ҳақда Football Espana нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, хавбек жамоасининг умумий гуруҳ машғулотларига қўшилган. У ЕЧЛ нимчорак финал “Челси”га қарши жавоб баҳсида иштирок этиши мумкин.

Маълумот ўрнида, Иньеста жароҳати борлиги учун Ла Лига доирасидаги “Малага”га қарши ўйинни ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!