Иньеста муҳим иккита учрашувни ўтказиб юборади

“Барселона” клуби сардори Андрес Иньеста белидан олган жароҳати сабабли жамоасининг яқин икки учрашувида майдонга туша олмайди.

Football Espana нашрининг тарқатган хабарига кўра, футболчи ҳозирча жароҳатдан тўлиқ тикланганича йўқ. Аввалроқ 33 ёўли ўйинчи Ла Лига доирасида “Атлетик Б” билан бўлган учрашувни ўтказиб юборган эди.

Шундай қилиб, у энди ЕЧЛ гуруҳ босқичи доирасида “Олимпиакос” ва Ла Лигада “Севилья”га қарши ўйинларни томошабинлар қаторида кузатиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!