Иньеста сўнгги эль-класикосидаги либосини Рамосга совға қилди (фото)

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Серхио Рамос “Барселона”га (2:2) қарши бўлиб ўтган эль-класикодан сўнг каталонияликлар сардори Андрес Иньестадан эсдалик совғасини қабул қилиб олди.

Рамос ўзининг твиттердаги саҳифасига Иньестанинг сўнгги эль-класикосида ҳаракат қилганўйнаган либосини жойлаштирди. Ушбу либосга эса қуйидаги сўзлар ёзилган эди: “Дўстим Серхио, рақиб сифатида биргаликда ўтказган хотиралар учун раҳмат. Сенга омад”.

“Бу сафарги класико майдондаги ҳолатлардан ташқари Иньеста номи билан боғлиқ бўлиб қолади. Сени соғинамиз дўстим”, - дея Рамос ушбу суратга изоҳ қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, энди Иньеста фаолиятини Япониянинг “Виссел Кобе” жамоасида давом эттиради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!