Инсинье “Наполи” билан шартномасини узайтиради ва йилига 5 млн евро маош олади

Италиянинг “Наполи” клуби ҳужумчиси Лоренцо Инсинье неаполликлар билан келишувни узайтиришга яқин турибди. Бу ҳақда Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.

Берилган маълумотларга кўра Инсинье “Наполи”да 2022 йилга қадар қолади ва унинг маоши йилига 4,5-5 миллион евро атрофида бўлади.

Маълумот учун, 24 ёшли Италия терма жамоаси аъзоси жорий мавсум “Наполи” сафида 30та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 14та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

“Наполи” “Лацио”ни “ер тишлатган” ўйин видеошаҳри

“Наполи” Римда “Лацио”ни тор-мор келтирди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!