234 0

Испаниянинг “Валенсия” клуби ҳамон “Интер” ярим ҳимоячиси Жоффре Кондогбиани ўз сафига қўшиб олиш фикридан қайтмаяпти.

Sky Sport Italia нашри тарқатган хабарга кўра “кўршапалаклар” раҳбарияти 24 ёшли франциялик футболчини кейинчалик 20 млн евро эвазига сотиб олиш шарти билан ижарага олишни режалаштирмоқда. Бироқ, ўз навбатида миланликлар футболчи учун 30 млн евро талаб қилмоқда.

Маълумот учун, Кондогбиа ўтган мавсум Италия А Сериясининг жами 24та баҳсида иштирок этган ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98